Хитой–Марказий Осиё савдоси тарихда илк бор 100 млрд доллардан ошди

2025 йилда Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо ҳажми рекорд даражага етиб, барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. 2025 йилда Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги сезиларли ўсишни кўрсатди. Товар айирбошлаш ҳажми 106,3 миллиард долларни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 12 фоизга ошди. Бу ҳақда Хитойнинг Синхуа ахборот агентлиги мамлакат Тижорат вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, илк бор Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо ҳажми 100 миллиард доллардан ошди ва сўнгги беш йил давомида барқарор ўсиш қайд этилмоқда.
Ўтган йили Хитой Марказий Осиё давлатлари учун энг йирик савдо шеригига айланди.
Хитойнинг минтақадаги экспорти 71,2 миллиард долларни ташкил этиб, электромеханика ва юқори технологияли маҳсулотлар ҳисобига 11 фоизга ўсди. Марказий Осиёдан импорт эса 14 фоизлик ўсиб, 35,1 миллиард долларга етди.
Шунингдек, трансчегаравий электрон тижорат, логистика ва тўлов тизимлари бўйича ҳамкорлик жадал ривожланди. "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида ускуналар ишлаб чиқариш, экологик тоза ресурслар ва замонавий қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги йирик лойиҳалар амалга оширилиб, минтақа саноатини модернизация қилиш ва иқтисодий ўсишга туртки берди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ–Хитой савдоси янги рекорд — ҳажм салкам $300 миллиардга етди