МДҲ махсус хизматлари 100 мингдан ортиқ радикал ресурсларни блоклади

Ҳамдўстлик доирасида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан биридир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) разведка идоралари радикал мазмундаги 100 мингдан ортиқ онлайн ресурс ва материалларни блоклади. Бу ҳақда МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди
"МДҲнинг барча мамлакатларидаги разведка идоралари ишининг катта қисми террористик ва экстремистик мафкуранинг тарқалишига қарши курашиш билан боғлиқ бўлиб, натижада радикал таркибга эга 100 000 дан ортиқ онлайн ресурс ва материаллар блокланди", деди ташкилот бош котиби.
Лебедевнинг сўзларига кўра, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш Ҳамдўстлик доирасида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик йўналишларидан биридир.
Яқинда Ўзбекистон Олий Суди ҳам таъқиқланган манбааларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилган эди. Унга 1600дан ортиқ манбаалар киритилган.