ФСБ Хабаровск ва Налчикда террорчиликнинг олдини олди — видео

Қўлга олинганлар орасида бир нафар Марказий осиёлик ҳам бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Хабаровск ўлкасида ҳукумат амалдорлари ва Кабардино-Балкарияда полиция ходимларига қарши террористик ҳужумларга тайёргарликнинг олдини олди.
ФСБ маълумотларига кўра, 1995 йилда туғилган Марказий Осиё мамлакатларидан бирининг фуқароси Хабаровск ўлкасидаги маъмурий бинога ўт қўйишни режалаштирган.
Кабардино-Балкарияда эса 2009 йилда туғилган Россия фуқароси Налчик полиция ходимларига суиқасд уюштиришни режалаштирган.
16 ёшли ўсмир Налчикда юқорида тилга олинган ҳудудлардаги ходимларнинг кўрсатмаларига биноан ёқиб юборувчи воситалар ва қўлбола портловчи мосламалардан фойдаланиб ҳужумлар уюштирмоқчи бўлган пайтда ҳибсга олинган.
"Ҳибсга олинганларнинг алоқа қурилмаларида Россияда тақиқланган террористик ташкилотлар жангарилари билан Телеграмдаги алоқалар топилган", деб аниқлик киритди ФСБ.
Ушбу жиноятларда айбдор деб топилганлар Россия ЖКнинг 205.5-moddasi 2-қисми (террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш) ва Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми, 205-моддаси 2-қисми "а" кичик банди (уюшган гуруҳ томонидан террористик ҳаракатни содир этишга тайёргарлик кўриш) бўйича айбланмоқда.