ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ҳукуматга қарши кенг кўламли норозилик намойишлари фонида Эрон мамлакат ичида интернет алоқасини бутунлай узиб қўйишга муваффақ бўлди, деб хабар қилмоқда IranWire.
"Энг сўнгги воқеа мисли кўрилмаган ва жуда мураккаб бўлди. Эрон тарихда биринчи марта, шу кунга қадар блоклаш имконсиз деб ҳисобланган Starlink интернетини муваффақиятли тўхтди. Мамлакатдаги ускуналар ахборот пакетларининг 80% тўхтатилди", - деди IranWire тадқиқотчиси Амир Рашиди.
Унинг қўшимча қилишича, Эрон Хитой ёки Россия технологияларидан фойдаланган бўлиши мумкин.
Хаосга қарши технология
Икки ой олдин хитойлик тадқиқотчилар Тайван устидан Старлинкни блоклаш технологияси ҳақида эълон қилган эди. Унда катта майдонда блокировка қилиш учун бир неча юзлаб қурилмаларнинг синхрон ишлаши керак бўлиши айтилган.
Шунга ўхшаш ҳарбий технологиялар Россияда ҳам бор. “Мурманск-БН” ва “Красуха-4” электрон кураш станциялари 5000 километргача бўлган масофадаги радиотўлқинларни тўсиб қўйишга қодир. Улар ўз самарадорлигини Сурия ва Украинада исботлаган.