Немисларнинг 71% ўз ҳукумати фаолиятидан норози — Build

Респондентларнинг 67% концлер Фридрих Мерц фаолиятидан норози.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputrnik. Германия федерал ҳукумати фаолиятидан норози бўлганлар 71 фоизга етди. Бу ҳақида INSA агентлиги томонидан Build наши учун ўтказилган сўровда маълум бўлди.
Сўровномага кўра, январь ойида Германияда ҳукумат фаолиятидан норозилик даражаси ҳукумат сайланганидан буён (2025 йил май) энг юқори даража - 71 фоизига етган. Немисларнинг атиги 22 фоизи ҳукуматдан қониқиш билдирган ва 7 фоизи эса аниқ баҳо бера олмаган.
Сўровнома шунингдек, респондентларнинг 67 фоизи Федерал канцлер Фридрих Мерцнинг фаолиятидан норози эканлигини кўрсатди. Респондентларнинг яна 24 фоизи унинг фаолиятини ижобий баҳолади, 9 фоизи эса баҳо бермади.
Сўровнома 8-9 январь кунлари 1005 немис орасида ўтказилди. Хато чегараси кўрсатилмаган.

Иқтисодий рецессия

Германия иқтисоди 2023 йилдан бошлаб рецессия ҳис қилмоқда. Бу ЯИМ ва саноат ишлаб чиқаришининг пасайиши, экспорт инқирози билан ифодаланмоқда.
Пастга тушишнинг асосий сабаблари бу - энергетика инқирозидир. Айни дамда Германия электр энергияси нархи Европада энг юқори даражага етган. Бунга биринчи навбатда арзон Россия газидан воз кечиш бўлса, иккинчидан "Яшил энергетикага" ўтиш бўлди. Қайта тикланувчи манбаалар ёпилган АЭС ва ИЭСлар ўрнини боса олмади.
Натижада йирик саноат ишлаб чиқаришнинг кетма-кет тўртинчи йил пасайиши давом этмоқда. Бу биринчи навбатда Германиянинг энг илоғор автомобил саноатига ҳам таъсир қилди. Volkswagen тарихда илк бор 3та заводини ёпишини эълон қилди.