ЕОИИда хавфли товарларнинг умумий “қора рўйхати” тузилади

Ҳозир бундай рўйхат асосан фақат Беларусда амал қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Беларус ЕОИИда хавфли товарлар учун умумий “қора рўйхат” яратишни тезлаштирини таклиф қилди.
Ушбу "Қора рўйхат" ЕОИИга аъзо барча давлатлар учун хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни қамраб олувчи ягона реестр бўлади.
Ҳозирда бундай рўйхат асосан фақат Беларусда амал қилади. Шу сабабли иттифоқнинг умумий бозорида назорат парчаланган ҳолда олиб борилмоқда.
Умумий реестр яратилса, бундай маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар иттифоққа аъзо барча мамлакатлар учун очиқ бўлади ва уларнинг ЕОИИ ҳудудида эркин тарқалишига йўл қўйилмайди.