Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Суми вилоятидаги аҳоли пунктини назоратга олди — тафсилотлар

Россия Қуролли кучлари 2026 йил бошидан учинчи қишлоқни назорат остига олганини РФ Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Суми вилоятидаги Грабовское қишлоғини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
"Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Суми вилоятининг Грабовское аҳоли пунктини назорат остига олди”, — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, душман артиллерия ва FPV-дронларнинг аниқ зарбалари натижасида асосий қаршилик марказларидан маҳрум қилинган, йўқотишларга учраган ва ўз позицияларини ташлаб, қишлоқни тарк этишга мажбур бўлган. Кичик гуруҳлар билан ҳаракат қилган ҳужум бўлинмалари аҳоли пунктида мустаҳкам ўрнашиб, бинолар, ертўлалар ҳамда уларга туташ ўрмонзорларни тозалашга муваффақ бўлган.
Таъкидланишича, Грабовское "Шимол" қўшинлари гуруҳининг 34-алоҳида гвардия мотоўқчи бригадаси бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида назорат остига олинган.
Шунингдек, "Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Украинанинг Суми ва Харьков вилоятлари чегара ҳудудларида хавфсизлик минтақасини яратиш доирасида ҳар куни олдинга силжиб бораётгани қайд этилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия армияси Харьков вилоятидаги аҳоли пунктини озод қилди