Янги йилнинг биринчи кунида 1800дан ортиқ чақалоқ дунёга келди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Spurtnik. Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январида 1815 нафар чақалоқ туғилди. Улардан 894 нафари қиз ва 921 нафари ўғил, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Энг кўп чақалоқ Сурхондарё (243) ва Фарғона (216) вилоятларида туғилган.

Энг кам туғилишлар эса Сирдарё (29), Қорақалпоғистон Республикаси (41), Навоий (55) ва Хоразм (65) вилоятларида қайд этилган.
Новорожденные в 2026 году
Вазирлик хабарига кўра, дунёга келган болалар орасида 17 эгизак (жами 37 нафар бола) бор. Улардан 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари 3 ҳомилалик, 4 нафари эса 4 ҳомилалик эгизакдир.
Сўнгги беш йилнинг биринчи январида дунёга келган чақлоқлар сони: 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда эса 1859 нафар, 2025 йилда эса 1641 нафар чақалоқ туғилган эди.