Талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Бакалавр ва магистратура талабаларига тўлов-контрактни 2026 йил 31 январгача тўлаш имконияти берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбекистонда айрим талабалар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2025/2026-ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловлар ва талабаликни расмийлаштиришнинг муддати 2026 йилнинг 31 январига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Бунда:
қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида фоизи миқдорида;
табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.
Вазирлик амалдаги тартибга кўра иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкинлигини эслатди.
Талабалар учун самолёт ва поезд чипталарига чегирма эълон қилинди