Тошкентда байрам шукуҳи: шаҳар Янги йилни қандай қарши оляпти?

Янги йил арафасида Тошкент кўчалари байрамона чироқлар, инсталляциялар ва арчалар билан безатилди. Пойтахтнинг турли ҳудудларида концертлар ва шоу-дастурлар ўтказилмоқда
Sputnik
ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Янги йил кириб келишига оз фурсат қолди. Ўзбекистон пойтахти бўйлаб ҳам байрам шукуҳи кезмоқда. Жилвакор чироқлар билан безатилган Тошкент кўчалари, байрам арчаси ўрнатилган сеҳрли майдонлар Янги йилни севувчи ҳар бир кишига ажойиб ҳис-туйғуларни бағишламоқда.
Шаҳар дўконларини тўлдириб турган совғаларнинг харидорлари бисёр. Кимдир фарзанди, кимдир яқинлари ва яна кимдир севимли инсони учун чиройли қутиларга ўралган совғалар харид қилмоқда. Ва яна кимлардир шунчаки байрам муҳитидан завқланмоқда. Пойтахт кўчалари байрамона инсталляциялар билан безатилган, байрам арчаларида болалар ва катталар учун қизиқарли дастурлар, концертлар ва бир қатор сюрпризлар тайёрланган.
Байрам тадбирлари шаҳарнинг деярли ҳар бир ҳудудида ўтказилмоқда. Тошкентнинг бош арчаси эса анъанавий равишда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона олдида ўрнатилган.
Арча ўрнатилган майдон 1,3 гектарни ташкил этади баландлиги 35 метр, унга илинган ўйинчоқлар сони эса 33 мингта. У ерда ҳар куни кечки соатларда аҳолини қизиқарли шоу ва концертлар кутмоқда.
Пойтахтда байрам тадбирлари 10 январгача давом этади.
Баътафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида.