ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида эртага, 24 декабрь куни, Тошкент вақти билан соат 13:00 да "Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш. Электрон рецептларнинг янги тизими" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Иштирокчилар:
Руслан Султанов — "Uzinfocom" компаниясининг соғлиқни сақлашни рақамлаштириш бўйича директори;
Наврўзбек Аллаберганов — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рақамли технологияларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари;
Мавлуда Ғиёсова — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси;
Галина Дурманова — Тошкент шаҳар Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари.
Тадбир давомида иштирокчилар Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг асосий қоидалари ҳақида маълумот беради. Хусусан, қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш;
тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш;
беморлар хавфсизлигини таъминлаш;
дори воситалари айланмасини бошқаришнинг самарали тизимини яратиш.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев