"Зарҳал Бухоро": анъана ва замонавийлик мулоқоти — фото

Навбатдаги кўргазма мамлакатнинг энг қадимий маданий марказларидан бири — Бухоронинг ноёб бадиий ҳунармандчилик меросига эътибор қаратади.
Sputnik
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида "Ҳунарманд" уюшмаси билан ҳамкорликда "Зарҳал Бухоро" кўргазмаси очилди. Кўргазма Бухоро ҳунармандчилик анъаналарининг давомийлиги ва уларнинг замонавий амалий санъатдаги ифодасини акс эттиради.
"Зарҳал Бухоро" кўргазмаси Ўзбекистон ҳунармандчилик марказларига бағишланган кенг кўламли экспозициялар силсиласининг навбатдаги босқичидир. Фарғона водийсига бағишланган лойиҳадан сўнг ушбу кўргазма мамлакатнинг энг қадимий маданий марказларидан бири — Бухоронинг ноёб бадиий ҳунармандчилик меросига эътибор қаратади.
Асрлар давомида карвон йўллари чорраҳасида шаклланган Бухоро ҳунармандчилик мактаби турли этномаданий анъаналарни ўзида мужассам этган. Экспозицияда замонавий усталар томонидан яратилган кулолчилик, зардузлик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, кандакорлик, миниатюра, каштачилик ва гилам тўқиш санъати намуналари тақдим этилади. Бу асарлар ўтмишни такрорлаш эмас, балки анъананинг замонавий бадиий тафаккур билан уйғун давомидир.
1 / 20
2 / 20
3 / 20
4 / 20
5 / 20
6 / 20
7 / 20
8 / 20
9 / 20
10 / 20
11 / 20
12 / 20
13 / 20
14 / 20
15 / 20
16 / 20
17 / 20
18 / 20
19 / 20
20 / 20

"Бухоро маданияти ўтмиш хотираси эмас — у бугунги кунда ҳам усталар ижодида яшаб, янги мазмун билан бойиб бормоқда", деди бухоролик зардўз Азиз Рўзиев.

Лойиҳа бугунги кунда ҳунармандчилик марказларида кечаётган долзарб жараёнларга мурожаат қилиб, маҳаллий мактаблар, муаллифлик технологиялари ва эстетик тамойилларни асрашнинг маданий ва стратегик аҳамиятини очиб беради. Кўргазма тарихий мерос билан замонавийлик ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаб, амалий санъатнинг юқори профессионал намуналарини кенг жамоатчиликка тақдим этади.