Эрмитажда МДҲ раҳбарлари савдо ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида савдо, транспорт, инвестиция, энергетика ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургдаги “Эрмитаж” давлат музейида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.
Учрашувда ўзаро товар айирбошлашни ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро инвестициялар ўсишини рағбатлантириш ва кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, энергетика ва рақамлаштиришда шерикликни мустаҳкамлаш, фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш, хусусан, ёшларнинг ижодий, инновацион ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мирзиёев Санкт-Петербургда ЕОИИ билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди