ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. БМТ Бош ассамблеяси нацизмни улуғлашга қарши кураш бўйича Россия томонидан таклиф қилинган резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.
Аввалроқ ҳужжатни Бош Ассамблеянинг учинчи қўмитаси маъқуллаган эди. Ҳужжатни 119 та давлат, шу жумладан Ўзбекистон ва барча Марказий Осиё давлатлари қўллаб-қувватлади, 51 та давлат қарши чиқди, жумладан, Украина, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Япония, Франция, Германия ва бошқа бир қатор Европа давлатлари. Яна 10 та давлат бетараф қолди.
Генассамблея ООН приняла резолюцию о противодействии героизации нацизма
© telegram sputnikuzbekistan
/ "Нацизмни улуғлаш, неонацизм ва ирқчилик, ирқий камситиш, ксенофобия ва улар билан боғлиқ муросасизликнинг замонавий шаклларини кучайтиришга ҳисса қўшадиган бошқа амалиётларга қарши кураш" резолюцияси 70 тадан ортиқ банддан иборат.
Ҳужжат, хусусан, нацизмни улуғлаштириш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ воқеаларни қоралайди, давлатларни ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам беришга чақиради ва Иккинчи жаҳон уруши тарихи ва натижаларини қайта кўриб чиқишга йўл қўймаслик учун чоралар кўришни тавсия қилади.