Татаристон IT-делегацияси ташрифи: IT Park билан қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

Учрашувда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш доирасида келгуси ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. IT Park Uzbekistan вакиллари Татаристон делегацияси билан учрашиб, ахборот технологиялари, стартап экотизими ва рақамли ечимлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда IT Park Uzbekistan матбуот хизмати хабар бреди.
Учрашувда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш доирасида келгуси ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Делегация таркибига IT Park Қозон вакиллари ҳамда "учувчисиз сув усти кемалари", Presentsimple.ai, Fibonacci AI, MilkAgroVision, ElmaI, BluePrint, Tulpar Akademiyasi, LaweMate, NotCRM, Chain, Labli каби стартап лойиҳалар асосчилари кирди.
Стартаплар IT Park Uzbekistan дастурларида иштирок этиш, жумладан резидент мақомини олиш имкониятларига қизиқиш билдирдилар.
Обсуждено сотрудничество между стартапами IT Park Uzbekistan и Татарстана
Учрашувда технопарк фаолияти, IT-бизнес учун яратилган шарт-шароитлар, IT-хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда барқарор стартап экотизимини шакллантириш ташаббуслари тақдим этилди.
Шунингдек, технологик компанияларнинг халқаро бозорларга чиқиш имкониятлари ва қўшма лойиҳалар салоҳияти муҳокама қилинди. Қайд этилишича, Татаристон билан ҳамкорлик IT Park Uzbekistan учун халқаро алоқаларни кенгайтириш ва тажриба алмашишга хизмат қилади.
Тошкентда “IT-Park” лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланди