Сиёб бозори - Самарқанднинг гастрономик юраги

Сиёб бозорини қандай ўзгартирмоқда: Ўзбекистоннинг энг қадимий бозори бўйлаб сайр.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Буюк Ипак йўли карвонларининг муҳим туташ нуқтаси, Марказий Осиёдаги энг қадимий бозорлардан бири Самарқанднинг Сиёб бозоридир.
Бозорда ҳамма нарсани топиш мумкин – қовун-тарвуз, мева, қандолатдар тортиб кийим-кечагу, уй жиҳозлари ва сайёҳлар учун сувениргача бор.
Улуғвор Биби хоним масжидининг ёнгинасида жойлашган савдо маскани беш гектардан ортиқ майдонни эгаллайди.
Бозор эртадан кечгача нафақат маҳаллий аҳоли, балким Самарқандни томоша қилиш учун келган сайёҳлар билан тўлган.
Узоқ ва бой тарихга эга бўлишга қарамасдан ушбу қадимий бобзор замон билан баравар ривожланиб, ўзгаришда давом этмоқда.
Сўнгги икки йил ичида Сиёб бозори жиддий янгиланди: ҳудуд тексиланиб 4 минг кв метр майдон асфальт қилинди, 2 минг кв.метр майдонга плитка ётқизилди, ариқларнинг усти ёпилди, электр тармоқлари ер остига олинди, кузатув камералари ўрнатилди.
Бугун ҳатто, сунъий интеллект ёрдамида сотувчиларнинг патта тўлови назорат қилинмоқда, дейди бозор директори Шоҳрух Алибеков.
Батафсил репортажимизда танишинг.