ЖЧ-2026 га қуръа ташланди: Ўзбекистон “К” гуруҳида

Ўзбекистон Португалия ва Колумбия билан бир гуруҳда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. 2026 йилда АҚШ ва Мексикада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси “К” гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда Португалия ҳамда Колумбия жамоалари бор. Шунингдек, плей-офф натижасига кўра Янги Каледония, Ямайка ёки Конго жамоаларидан бири жойлашади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро қуръа ташлаш масроимидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Бу ЖЧга қуръа ташлаш маросими ва унда дунёнинг исталган жамоасига дуч келиш мумкин. Муҳими Ўзбекистон мундиалда”, - деди бош мураббий.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳам қуръа ташлаш маросимидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Ишонамизки, жамоамиз Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўриб, ўз ўйинлари билан халқимизни хурсанд қилади”, - деди Ирматов.
ФИФА Жаҳон чемпионати учрашувлари бўлиб ўтадиган стадионлар ва ўйинлар ҳақида маълумотни 6 декабрь куни эълон қилади.