Ходжаев ва Мантуров минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш “йўл харитаси”ни имзолади

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида минтақалараро ҳамкорлик “йўл харитаси” ва баённома имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраислари комиссия йиғилиши баённомаси ҳамда 2025–2030 йилларга мўлжалланган минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича “йўл харитаси”ни имзолади, деб хабар беради Sputnik мухбири.
Шунингдек, Денис Мантуров ва Жамшид Ходжаев иштирокида Россиянинг “Кичик ва ўрта бизнес корпорацияси” АЖ ва Ўзбекистоннинг Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Тошкентда бўлиб ўтган комиссиянинг 26-йиғилишига Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ҳамраислик қилди.
Тадбирда икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, Нижний Новгород, Омск, Бошқирдистон ва Красноярск ўлкалари делегациялари иштирок этди. Бизнес-форум доирасида 50 нафарга яқин россиялик тадбиркор ҳам қатнашди.
Мантуров: 2024 йилда "Wildberries"да 605 млн долларлик ўзбек товарлари сотилган