Владимир вилояти ўзбекистонликларга ўзининг энг яхши маҳсулот ва хизматларини таклиф этади

Владимир вилоятининг “Гарнец” ва “ЭлРос” компаниялари Ўзбекистон бозорида маҳсулот ва технологик ечимлари билан муваффақиятли ишлаб, ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
Sputnik
Ўзбекистон Владимир вилоятининг кичик ва ўрта корхоналари учун экспорт фаолиятининг энг истиқболли йўналишларидан биридир. Бир неча йилдан бери республика МДҲ мамлакатлари орасида вилоятнинг экспорт бўйича ҳамкорлари учлигига киради. Ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши асосан ўзбек истеъмолчиларининг Россия маҳсулотлари сифатига бўлган узоқ вақтдан бери ишончи ва Россия компанияларининг юқори стандартларда бизнес юритиши туфайли амалга ошди,хусусан, давлат томонидан минтақавий экспортни қўллаб-қувватлаш маркази орқали кўрсатилган ҳар томонлама ёрдам муҳим бўлди.
Россиянинг глютенсиз маҳсулотлар бозорининг асосий брендларидан бири ва ўз соҳасининг етакчиси, Ўзбекистон бозорида муваффақиятли фаолият юритаётган “Гарнец” компанияси бунга мисол бўла олади. “Гарнец” маҳсулотларининг кенг ассортименти - универсал ун, нон, чучвара, қуймоқ, ширинликлар учун аралашмалар, гуруч, гречка, маккажўхори уни, дуккакли экинлар уни, крахмал ва бошқалар - глютенсиз маҳсулотлигига сертификатланган ва “Перечеркнутый колос” (“Чизилган бошоқ”) халқаро белгиси билан белгиланган бўлиб, маҳаллий аҳолининг анъанавий буғдой нони, манти, лағмон каби таомларни хуш кўришларига қарамай, глютенсиз парҳезга талабнинг йилдан йилга ортиб бораётгани туфайли ўзбек истеъмолчиларининг эътиборини тортди. Қолаверса, “Гарнец”нинг глютенсиз маҳсулотлари Ўзбекистонда севимли бўлган анъанавий буғдой унининг муносиб, қулай ва мазали муқобили сифатида глютенсиз овқатланиши муҳим бўлган кишиларга хизмат қилмоқда.
“Гарнец” ўз маҳсулотларининг бутун ҳаёт туркумини: таркибий қисмларни харид қилишдан тортиб, қадоқлаш, логистика, охирги истеъмолчига сотиш ва ундан фикр-мулоҳаза олишгача назорат қилади”, - дейди “Гарнец” компаниясининг минтақавий сотувлар бўйича раҳбари Антон Шилов.
Владимир вилояти ўзбекистонлик истеъмолчиларга ўзининг энг яхши маҳсулот ва хизматларини таклиф қилишга тайёр
“Ходимларимиз ҳар куни мижозларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини таҳлил қилади, уларга тайёрлашнинг муқобил усулларини тавсия этади, ахборот ёрдамини кўрсатади. “Гарнец”мунтазам равишда янгиликларни ишлаб чиқариб тақдим этади. Компания йилига ўртача 5 та янги маҳсулот ишлаб чиқаради. Компаниянинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида ўқув материаллари ва рецептлар тақдим этилган - бу нафақат савдо, балки маърифий вазифа ҳамдир. Глютенсиз пишириқлар онлайн мактаби туфайли ҳар ким турли донли ун ва глютенсиз аралашмалардан фойдаланиб, маҳсулотлар тайёрлашнинг нозик жиҳатларини ўрганиши мумкин. Компания миллий ўзбек таомларининг (нон, сомса, маккажўхори таомлари) рецептларини глютенсиз вариантда таклиф этади, бу эса маҳсулотни истеъмолчига янада яқинлаштиради”, - дейди Антон Шилов.
“2017 йилдан бери “Гарнец” Владимир вилояти Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Биз Марказнинг ёрдами билан бир неча марта маҳсулотларимизни йирик халқаро кўргазмаларда намойиш этдик, бизнес миссияларида иштирок этиб ўргандик”, - дея қўшимча қилади Шилов.
Жорий йилнинг октябрь ойида “Гарнец” “Владимир вилоятининг 2024 йил экспортёри” танловининг ғолиби бўлди ва “Агросаноат мажмуаси соҳасида йил экспортёри” номинациясида биринчи ўринни эгаллади.
“Давлатимиз экспорт ривожланишимизни қўллаб-қувватлаши бу ғалабага қўшилган салмоқли ҳиссадир”, - дея хулоса қилди Антон Шилов.
Компания Ўзбекистон чакана савдосидаги ўз фаолиятини келажакда ҳам кенгайтиришни режалаштирмоқда ва глютенсиз хавфсиз овқатланишни муҳим деганлар, шунингдек, одатий рационга ўхшаш таъм ва ассортиментни истаганлар учун танловга айланмоқда.
Яна бир Владимир вилоятининг компанияси “ЭлРос”нинг инновацион ечимлари Ўзбекистон бозори учун янги имкониятлар очмоқда. Компания бизнес ва давлат сектори эҳтиёжларига мослаштирилган технологик маҳсулотларни яратиш орқали комплекс ахборот тизимларини ишлаб чиқади ва жорий этади. “ЭлРос” 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, кичик интегратордан ўз ишланмалари ва рақамли технологиялар бозорида ноёб экспертизага эга бўлган кучли компанияга айланди. Компания 900 тадан ортиқ лойиҳани муваффақиятли амалга оширди ва жараёнларни рақамли автоматлаштириш орқали давлат ва хусусий бошқарувни ўзгартира оладиган инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқишга эътибор қаратмоқда.
“ЭлРос”нинг асосий инновациялари: хизматларга сунъий интеллектни интеграциялаш, ноёб назорат ва мониторинг тизимларини ишлаб чиқиш, комплекс таълим платформаларини яратиш, шунингдек, маълумотларни таҳлил қилиш, лойиҳаларни бошқариш ва киберхавфсизлик соҳасида замонавий ечимларни жорий этишни ўз ичига олади.
“ЭлРос”нинг иш услуби мижозлар эҳтиёжларини батафсил таҳлил қилишга асосланади”, - дея таъкидлайди компания бош директори Максим Байрак. –Бизнес-таҳлилчилар ва BI-мутахассислардан иборат жамоамиз мавжуд бизнес жараёнларини кенг қамровли аудитдан ўтказади, муаммоли соҳаларни аниқлайди ва мижоз учун энг мақбул ечимларни ишлаб чиқади”.
Владимир вилояти ўзбекистонлик истеъмолчиларга ўзининг энг яхши маҳсулот ва хизматларини таклиф қилишга тайёр
“Биз ШҲТ ва БРИКС форумларида иштирок этамиз, МДҲ ва Африка давлатлари учун лойиҳаларни амалга оширамиз, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик, маданият ва ижтимоий соҳалар учун инновацион ечимлар яратамиз. Баъзи экспорт лойиҳаларимиз Минтақавий экспортни қўллаб-қувватлаш маркази иштирокида амалга оширилмоқда, бу халқаро миқёсда фаолиятимизни янада кенгайтириш учун кучли туртки бўлиб хизмат қилмоқда”, - дея қайд этади бош директор.
“ЭлРос” сизнинг ишончли технологик ҳамкорингиз! Унинг муваффақиятли мижозлари сафига қўшилинг!
Материал тижорат шартлари асосида чоп этилди.