Транскаспий йўлаги: Тошкентда инвесторлар форуми ўтмоқда

Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш доирасида йирик инвестиция ташаббусларини илгари суришни жадаллаштириш кўзда тутилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Тошкентда Транскаспий транспорт йўлаги ва ўзаро боғлиқлик бўйича инвесторлар форуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Форум диққат марказида "Ўрта йўлак"ни ривожлантириш, логистика имкониятларини кенгайтириш ва ягона Евроосиё транспорт маконини яратиш масалалари турибди.
Тадбирнинг мақсади Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш доирасида йирик инвестиция ташаббусларини илгари суришни жадаллаштириш ва аниқ шартномалар тузиш учун шарт-шароитларни шакллантиришдан иборат.
Халқаро ташкилотлар экспертларининг баҳоларига кўра, 2030 йилга бориб "Ўрта йўлак" орқали ташиладиган юклар ҳажми йилига 10-11 миллион тоннага етиши кутилмоқда
Тошкентда транспорт соҳаси бўйича халқаро форум ва кўргазмалар бошланди