ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Красноярск ўлкаси вакиллари Тошкентда Россия минтақасининг салоҳиятини тақдим этиб, асосий инвестиция лойиҳалари, саноатни ривожлантириш, экспорт истиқболлари ва Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришнинг янги усуллари ҳақида маълумот берди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Красноярский край представил в Ташкенте новые возможности для сотрудничества.
© Sputnik
Тадбирда давлат идоралари ходимлари, тадбиркорлар ва турли соҳалар мутахассислари иштирок этди.
Красноярск ўлкаси - Россиянинг иккинчи йирик субъекти. У ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми бўйича етакчилар қаторига киради ва мамлакатнинг энг йирик саноат ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бу ерда платина гуруҳидаги металларнинг 98 фоизи, Россия никелининг 80 фоиздан ортиғи, миснинг қарийб 40 фоизи, бирламчи алюминийнинг 30 фоиздан кўпроғи, Россиядаги олтиннинг 23 фоиздан ортиғи ишлаб чиқарилади.
Красноярский край представил в Ташкенте новые возможности для сотрудничества.
© Sputnik
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси ўринбосари Игорь Камининнинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон Россиянинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир.
“Республика атиги тўрт йил ичида Россиянинг савдо ҳамкорлари рейтингида 25-ўриндан 10-ўринга кўтарилди. Россия Ўзбекистон мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларининг энг йирик харидори бўлиб, ўз навбатида Ўзбекистон бозорига қора ва рангли металлургия маҳсулотларини, жумладан алюминийни етказиб бермоқда”, – деди Каминин.
Красноярск ўлкаси кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги раҳбари Роман Мартинов Россия минтақаси Ўзбекистондаги бизнес ҳамкорларга таклиф қилишга тайёр бўлган мажмуавий чора-тадбирлар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, Красноярск ўлкаси аниқ сўровлар бўйича етказиб берувчиларнинг индивидуал тўпламларини шакллантириши, корхоналар ҳақида батафсил маълумот бериши, профессионал ҳамроҳлик ва таржима билан бизнес музокараларини ташкил этиши, жиҳозланган музокара майдончалари билан таъминлаши, шунингдек, делегацияларнинг яшаш ва кўчиб ўтиш харажатларини қоплаши мумкин.
“Биз иложи борича очиқмиз ва ҳамкорларнинг ташрифларини самарали ҳамда кам харажатликхта бўлишига интиламиз”, - деди Мартинов.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам белгилаб олинди. Красноярск ўлкаси қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Воропаевнинг айтишича, минтақа Ўзбекистондан мева-сабзавот ва зираворлар олишдан манфаатдор, ўз навбатида, қайта ишланган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга тайёр. Минтақада нўхат етиштиришнинг кўпайиши натижасида, унинг экспорт ҳажми 2025 йилда деярли 6 минг тоннага етди. Юқори сифатли дон ташқи бозорларда талабга эга бўлган ун ишлаб чиқариш имконини бермоқда.
Красноярский край представил в Ташкенте новые возможности для сотрудничества.
© Sputnik
Бундан ташқари, ўлка ҳар йили буғдой кепаги етказиб беришни ошириб бормоқда - жорий йилда бу кўрсаткич 9 минг тоннадан ошди. Омихта ем ишлаб чиқаришни 245 минг тоннага етказиш режалаштирилган бўлиб, ўзбекистонлик ҳамкорлар қизиқиш билдирса, минтақа ун ва омихта ем ишлаб чиқариш учун қўшимча қувватлар яратиш масаласини кўриб чиқишга тайёр.
Тошкентдаги тақдимотда таълим дастури алоҳида бўлим сифатида тақдим этилди. Красноярск давлат аграр университетининг стратегик ривожланиш бўйича проректори Мария Озерова университет Россиянинг етакчи аграр олий ўқув юртлари қаторига киришини ва хорижий талабаларни фаол равишда жалб қилаётганини таъкидлади.
Бугунги кунда КрасГАУда 9 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда, у ерда тил курслари билан биргаликда тайёрлов бўлими, ёзги ва қишки мактаблар, шунингдек, академик мобиллик ва амалиёт дастурлари мавжуд. Университет замонавий инфратузилма ва юқори даражадаги таълим сифатини таклиф этади, бу эса Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан келган абитуриентлар учун таълимни жозибадор қилади.
Тақдимотда минтақанинг сайёҳлик салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Туризм агентлиги раҳбари Елена Недбайло минтақада сайёҳлар сони кўпайиб бораётгани ва этномаданий йўналишларга қизиқиш ортаётганини маълум қилди. Энг кўп талаб қилинадиган йўналишлар орасида Шушенскдаги “Новая деревня” мажмуасига эга этнография музейи бор, бу ерда меҳмонлар анъанавий ҳаётни бошдан кечиришлари ва рус печида тунашлари мумкин. Шунингдек, 2025 йилда 80 мингдан ортиқ ташриф буюрувчини жалб этган “Сибирь дунёси” халқаро этник мусиқа ва ҳунармандчилик фестивали ҳам машҳур йўналишлардан бири ҳисобланади.
Красноярский край представил в Ташкенте новые возможности для сотрудничества.
© Sputnik
2025 йил январидан бошлаб минтақада 2030 йилгача туризмни ривожлантириш давлат дастури амалга оширилмоқда, ушбу дастур уч юлдуздан беш юлдузгача бўлган тоифадаги меҳмонхоналар қурилишини назарда тутади. 15 декабрь куни Красноярскда “Россия” миллий марказининг филиали очилади. Бу янги майдон минтақа ютуқларини намойиш этиш учун хизмат қилади. 2028 йилда Красноярскнинг 400 йиллигини нишонлаш катта воқеага айланади.
“Аммо ҳар йили келиш яхшироқ”, - деди Недбайло.
Тақдимот доирасида туризм соҳасидаги кадрлар тайёрлаш тизими ҳам тақдим этилди. Недбайлонинг айтишича, Сибирь федерал университетининг Гастрономия институти келажакдаги бош ошпазлар, қандолатчилар, туризм, меҳмонхона хўжалиги ва гастрономик менежмент бўйича мутахассисларни тайёрламоқда. Университет, жумладан, Ўзбекистон ҳам, турли мамлакатлардан абитуриентларни қабул қилади ва халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлаш учун замонавий таълим базасини тақдим этади.
Игорь Камининнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бозори ўсишни, истеъмол ҳажмини оширишни ва истеъмолчиларнинг афзалликларини ўзгартиришни давом эттиради.
“Шунинг учун, Ўзбекистонга тез-тез ташриф буюриш, оддий инсоний мулоқот ва учрашувларни қадрлаб, эътибор бериш муҳимдир”, - дея хулоса қилди у.