ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.
Суҳбатда Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди.
Суҳбатда олдинги учрашувларда эришилган олий даражадаги келишувларнинг ижроси, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги муҳим кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун келган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ҳам учрашди.
Встреча президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Таджикистана Эмомали Рахмона.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Етакчилар Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзаро савдони кўпайтириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Маълумот учун, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашуви 15-16 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Саммит кун тартибидан Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади. Учрашув якунида кўра кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашуви 15-16 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Саммит кун тартибидан Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади. Учрашув якунида кўра кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, минтақа давлат раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш ташаббуси Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда БМТда илгари сурилган эди. Ўтган давр ичида ушбу форматда ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи 20 тадан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди.