ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Тошкентда Мультимодал юк ташувлари бўйичиа халқаро форум иш бошлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Форум Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкек ва Габала шаҳарларида бўлиб ўтган Бирлашган Ҳудудлар ва Ҳудудлар саммитларида эълон қилинган ташаббусига кўра ўтказилмоқда.
Форум Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкек ва Габала шаҳарларида бўлиб ўтган Бирлашган Ҳудудлар ва Ҳудудлар саммитларида эълон қилинган ташаббусига кўра ўтказилмоқда.
В Ташкенте открылся Международный форум по мультимодальным перевозкам
© Sputnik
Форумнинг асосий мақсади — глобал таъминот занжирларининг самарадорлиги, барқарорлиги ва ишончлилигини ошириш бўлиб, унда Ўрта ва Жанубий йўлаклар орқали мультимодал йўналишларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Тадбир очилиш маросимида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов, Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сиргабаев, Озарбайжон Рақамли ривожланиш ва транспорт вазири ўринбосари Жавид Қурбанов, Қозоғистон транспорт вазири ўринбосари Талгат Ластаев, Туркия транспорт вазири ўринбосари Дурмуш Унивар, Логистика Марказлари ва Юк Ташувчилар Альянси Бош котиби Асқар Қодиров ва бошқалар нутқ сўзлайди.
Форумда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Беларус, Болгария, Япония, Афғонистон, АҚШ, Германия ва Болтиқбўйи давлаталаридан 400 дан ортиқ давлат ва хусусий ташкилот вакиллари иштирок этмоқда.
Форум Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Логистика Марказлари ва Юк Ташувчилар Альянси ва Туркий Давлатлар Ташкилоти томонидан ташкил этилган.
В Ташкенте открылся Международный форум по мультимодальным перевозкам
© Sputnik