Оқ уйда Мирзиёев ва Трампнинг музокаралари бўлиб ўтди

Етакчилар қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини яратиш ва такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
В Белом доме состоялись переговоры Шавката Мирзиёева с Дональдом Трампом
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.
Мирзиёев Дональд Трампни ички ва ташқи сиёсатдаги юксак муваффақиятлари билан самимий табриклади. Унинг ўткир халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш борасида қўшаётган шахсий ҳиссаси ва саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.
Дональд Трамп шу кунларда Ўзбекистон етакчиси АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказганини олқишлади.
В Белом доме состоялись переговоры Шавката Мирзиёева с Дональдом Трампом
Етакчилар қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини яратиш ва такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлашди.
Учрашув якунида Ўзбекистон раҳбари АҚШ етакчисини ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.