Чиқиндилар санъатга айланганда: яроқсиз шиналардан безак ясовчи уста

Назар Интимоқов Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи қўли гул усталардан. У фойдаланишга яроқсиз баллон шиналаридан бежирим ва чиройли буюмлар ясайди.
Sputnik
Назар Интимоқов баллон шиналаридан декоратив буюмлар ясайди. У бу ҳунарни отасидан ўрганган ва қарийб 12 йилдан буён шу касб билан шуғулланиб келади.
Устанинг ясаган буюмлари республиканинг барча вилоятлари ҳамда қўшни давлатларга ҳам етказиб берилади.

"Ясаган буюмларим узоқ вақтгача синмайди, бузулиб кетмайди. Йиллар давомида тураверади. Биз хомашёни, яъни эски баллонларни шаҳримиздаги вулканизация – баллон ямаш шохобчаларидан олиб келамиз", - дейди у.

Уста ва у ясаган буюмлар ҳақида батафсил - Sputnik видеосида.