Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифлар оширилади

Аҳоли учун нарх 15 фоизга, юридик шахслар учун 40 фоизга, бюджет ташкилотлари учун 18,8 фоизга ошади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифлар 15 фоизга оширилди. Шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун янги тарифлар қуйидагича белгиланди:
аҳоли учун ҚҚСсиз: 139 860 сўм/Гкал (+15%);
бюджет ташкилотлари учун ҚҚСсиз: 952 797 сўм/Гкал (+18,8%);
бошқа улгуржи хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун ҚҚСсиз: 342 296 сўм/Гкал (+40%);
базавий тариф ҚҚСсиз: 711 641 сўм/Гкал (7%).
Бу нархлар халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан 22 августда маъқулланган эди.
Иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади — президент қарори