Ўзбекистон ва ЕОИИ

Оверчук: Россия Евроосиёда ҳамкорлик кўприкларини қурмоқчи ва ўзи ҳам бундай кўприкдир

Таъкидланишича, Россия Евросиё иқтисодий иттифоқи аъзоси сифатида тузаётган эркин савдо келишувлари ижобий натижа бермоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Россия Ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук Малайзияда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) доирасида ўтаётган 20-Шарқий Осиё саммитида нутқ сўзлади.
Қуйида унинг нутқидаги асосий фикрлар келтирилган:
Минтақа мамлакатлари учун янги глобал хатарлар - ресурсларга талаб ортиб бориши, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, сувдан фойдаланиш имконияти, тариф тўсиқлар шароитида ҳамкорликни кучайтириш муҳимдир.
Кўп қутбли дунёда янги ўсиш марказлари - Шимолий Евроосиё, Жануби-Шарқий Осиё, Шимолий Америка, Хитой ва Ҳиндистон ўртасида иқтисодий мувозанат излаш керак.
Россия АСЕАН билан ҳамкорликка ҳамда Шимолий Евроосиё ва ЕОИИ ўртасидаги алоқаларни, шу жумладан, ЕОИИ эркин савдо келишувларини мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратмоқда.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик логистикани яхшилашни тақозо этади: Россия "Шарқ-Ғарб" ва "Шимол-Жануб" йўлакларини ривожлантирмоқда, Узоқ Шарқ портлари қувватини кенгайтирмоқда, янги контейнер йўналишларини яратмоқда ва Шимолий денгиз йўлини ривожлантириш устида ишлаяпти.
Россия озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришда етакчи бўлиб қолмоқда ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигига ҳисса қўшмоқда.
Арзон энергиядан фойдаланиш - тараққиётнинг муҳим омили: Россия - энергия ресурсларининг ишончли етказиб берувчиси ва атом энергетикасида, жумладан, кичик атом электр станциялари лойиҳаларида етакчи.
Россия Евроосиёда ва қитъалар ўртасида "ҳамкорлик кўприклари"ни қуришга интилади; Шарқий Осиё ҳамжамиятининг мақсадлари Катта Евроосиё шериклиги концепцияси билан ҳамоҳанг.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Ҳиндистон ўртасидаги эркин савдо зонаси қандай бизнес имкониятларини очади?