ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилмайди. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди, дея ёзади ЎзА.
Вазирга кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари келаси йили май ойида инфляция даражасида индексация қилинади.
Газ ва электр энергиясига янги тарифлар 1 майдан кучга кирган эди. 1 майдан электр энергияси учун базавий тариф (ойига 200 кВт/соат доирасида) 450 сўмдан 600 сўмга, газ учун 650 сўмдан 1000 сўмгача оширилган.
Ҳукуматнинг март ойидаги қарори билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба, йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10% дан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиниши белгиланган.