Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина зарбаси Белгород сув омбори тўғонини шикастлади

Тўғон бузилган тақдирда мингга яқин аҳолини бошқа жойга кўчиришга тўғри келади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Украина Қуролли кучлари томонидан берилган зарба оқибатида Белгород сув омбори тўғонига зарар етди. Бу ҳақда Белгород губернатори Вячеслав Гладков маълум қилди.

"Душман яна бир зарба беришга уриниб, тўғонни бузиши мумкинлигини тушунамиз. Агар бу содир бўладиган бўлса, Харков вилояти томонидаги текисликдаги 1000 га яқин аҳоли истиқомат қиладиган аҳоли пунктларини сув босиши хавфи туғилади", деди губернатор.

Вилоят раҳбарияти сув тошқини хавфи остида бўлган ва бошқа уй-жой имкониятларига эга бўлмаган минтақа аҳолисига Белгороддаги вақтинчалик яшаш марказларига кўчиб ўтиш имкониятини таклиф қила бошлади.
Ўтган тунда Украина қуролли кучлари Белгород вилоятига 140 қа яқин дронлар билан ҳужум қилди. Ҳужумлар оқибатида бир неча тинч аҳоли турар жойлари ва сув омбори тўғони шикастланди. Тўрт нафар тинч аҳоли жароҳатланиб тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Бугун тонгда Россия Қуролли кучлари Украинанинг Россиядаги тинч аҳоли объектларига уюштирган терактларига жавобан Украина ҳарбий-саноат комплекси объектлари ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватловчи энергетика инфратузилмасига зарба берди. Белгиланган барча нишонлар яксон қилинди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.