Матбуот маркази

"Россия ва МДҲ халқлари" фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади

Матбуот анжумани Тошкент, Остона, Бишкек, Ереван, Минск студиялари билан боғланган ҳолда ўтказилиб, унда ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятига эга бўлишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. “Россия сегодня” халқаро мультимедиа матбуот марказида "Россия ва МДҲ халқлари" халқаро фестивалини ўтказишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир 29 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Иштирокчилар:
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Алексей ШЕВЦОВ;
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил ГАЛУЗИН;
Россия Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлиги раҳбари ўринбосари Станислав БЕДКИН;
Россия Маданият вазирлиги Кинематография ва рақамли ривожланиш департаменти директори Анна ЯРИНА;
Россия география жамияти ижрочи директорининг биринчи ўринбосари Сергей КОРЛИХАНОВ;
"Газпром-Медиа Холдинг" АЖ бош директори ўринбосари Борис ХАНЧАЛЯН;
Россиянинг "Знание" ("Билим") жамиятининг ривожланиш бўйича бош директори ўринбосари Ирина КАРИХ.
Модератор - Россия Хавфсизлик Кенгаши аппарати матбуот хизмати раҳбари Владимир ЗАЙНЕТДИНОВ.
31 октябрдан 5 ноябргача Москвада биринчи марта 4 ноябрда нишонланадиган Халқ бирдамлиги кунига бағишланган "Россия ва МДҲ халқлари" халқаро фестивали бўлиб ўтади. Тадбир ишбилармонлик, маърифий ва маданий дастурлар, турли йўналишлар бўйича кўргазмалар ва маҳорат дарсларини бирлаштиради.
Фестиваль Россия Хавфсизлик кенгаши аппарати, Президент администрацияси ва Ташқи ишлар вазирлиги мувофиқлаштируви остида Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлик томонидан Маданият вазирлиги, Россотрудничество, Москва ҳукумати, Россиянинг "Билим" жамияти, Россия географик жамияти ва бошқа ташкилотлар иштирокида ташкил этилди.
Анжуманга журналистлар таклиф этилади:
Телефон: +998971907178
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.