МДҲ разведка идоралари ҳамкорликда бешта терактнинг олдини олди – ДХХ

Ўзбекистон ўз тажрибаси билан фаол баҳам кўришга ва қўшма ташаббусларда иштирок этишга тайёр.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. МДҲ разведка хизматларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 2025 йилда бешта терактнинг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ДХХ раисининг биринчи ўринбосари Ботир Турсунов Душенбедаги МДҲ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича учинчи конференциясида маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар қилмоқда.
“Биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 2025 йилда бешта терактнинг олди олинди", - деи Турсунов.
У шунингдек, МДҲ хавфсизлик идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, террорчилик фаолиятига алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумотлар алмашинуви муҳимлигини таъкидлади.
"Ўзбекистон бундан кейин ҳам ўз тажрибасини фаол баҳам кўришга, ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга ва ҳамкорлик доирасидаги қўшма ташаббусларда иштирок этишга тайёр. Ишончим комилки, МДҲ доирасидаги конструктив мулоқот бизнинг умумий маконимизда жамоавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшади", - деди Турсунов.
Яқинда Самарқандда бўлиб ўтган МДҲ разведка ва хавфсизлик хизматлари раҳбарлари кенгашида Россия ФХХ раиси Бортников халқаро террорчилик МДҲ давлатлари учун асосий таҳдид бўлиб қолаётганини айтиб ўтган эди.
Халқаро терроризм МДҲ учун асосий таҳдид бўлиб қолмоқда – Бортников