Унда бутун дунёдан автомобил, бутловчи қисмлар ва ускуна ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, дилерлар, сервис марказлари ва логистика компаниялари иштирок этмоқда.
Иштирокчилар автомобил бозорининг барча йўналишлари учун – эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлардан тортиб, саноатни техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, созлаш ва рақамлаштириш технологияларигача бўлган илғор ечимларни тақдим этмоқда.
Кўргазма тажриба алмашиш, ишбилармонлик учрашувлари ва минтақадаги автомобил саноати келажагини белгиловчи инновациялар тақдимоти учун асосий платформага айланди.
“Авторетро УЗ” клуби аъзоси Рустам Атаханов айтишига кўра, клуб эски автомобилларни таъмирлаш ва тиклаш билан шуғулланади ва шаҳарда ўтказиладиган кўплаб тадбирларда фаол иштирок этади.
“Авторетро УЗ” клуби аъзоси Рустам Атаханов айтишига кўра, клуб эски автомобилларни таъмирлаш ва тиклаш билан шуғулланади ва шаҳарда ўтказиладиган кўплаб тадбирларда фаол иштирок этади.
"Клубимизнинг асосий мақсади — ёшларни ретро техникага қизиқтириш, механика ва реставрация сирларига ўргатиш ҳамда антиквар автомобилларни келажак авлодлар учун асраб қолишдир", - дейди Атаханов.
Рустам Атаханов Automechanika Tashkent 2025 кўргазмасида 1960 йилда ишлаб чиқарилган люкс ГАЗ-21 “Волга”, ва кўк рангли “Москвич ИЖ-412” автомобиллари билан иштирок этмоқда.
Sputnik фототасмасида Automechanika Tashkent 2025 кўргазмаси фототўпламини томоша қилинг.