ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Ўзбекистонда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон ҳарбийлари иштирокидаги "Бирлик-2025" машғулотлари якунланди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Бешта мамлакат Мудофаа вазирлиги бўлинмалари иштирокидаги ўқувлар Марказий ҳарбий округининг "Каттақўрғон" полигонида бўлиб ўтди. 21 октябрь куни бу машғулотларнинг асосий фаол фазаси ўз якунига етган.
Қайд этилишича, машғулотлар давомида биргаликда бир-биридан мураккаб ва ўта машаққатли вазифалар бажарилган. Командирлар қабул қилган қарорлар дастлаб моделлаштириш ва симуляция воситаларида кўриб чиқилган ва энг мақбул вариантлар амалиётга жорий этилган.
Биргаликдаги амалий машғулотлар бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудларда ўтказилди. Биргаликдаги тактик ҳаракатлар 20 тадан ортиқ ўқув жойларида олиб борилди. Дастлабки босқичда учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида шартли душман жойлашган ҳудудни ўрганиш ва разведка ишлари амалга оширилди.
В Узбекистане завершились военные учения “Бирлик-2025”.
© Министерство обороны Узбекистана
Кейинчалик шаҳар шароитида ноқонуний қуролланган гуруҳларни қўлга олиш ҳамда йўқ қилиш бўйича махсус операция ташкил этилди. Шу билан бир вақтда бўлинмалар томонидан белгиланган нишонларга аниқ зарбалар берилди.
В Узбекистане завершились военные учения “Бирлик-2025”.
© Министерство обороны Узбекистана
Шунингдек, гуруҳларни амалий қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатма-навбат артиллерия ва авиация зарбалари бериб турилди. Хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво кучларига қарашли қирувчи самолётлар ва жанговар вертолётлар шартли душманнинг муҳим объектларини мўлжалга олди.
Ўқувларни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Халмуҳамедов бошчилигидаги Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Озарбайжон мудофаа вазирлари бевосита кузатиб борди.
В Узбекистане завершились военные учения “Бирлик-2025”.
© Министерство обороны Узбекистана
Якунда "Бирлик-2025" минтақавий биргаликдаги ўқувида фаол қатнашган ҳарбий хизматчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
В Узбекистане завершились военные учения “Бирлик-2025”.
© Министерство обороны Узбекистана
"Мазкур машғулотлар тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, халқаро терроризм, экстремизм каби глобал таҳдидларга қарши курашиш, ҳамкорликда аксилтеррор операциясини ўтказиш бўйича ўзаро илғор тажрибаларни алмашиш ва мустаҳкамлаш имконини берди", — дейилади хабарда.