“Бирлик — 2025”: минтақавий ўқувлар муваффақиятли ўтмоқда

Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳарбийлари биргаликда ўқув-машқлари ўтказмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. "Каттақўрғон" полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Қирғизистон ҳарбийларининг “Бирлик — 2025” минтақавий ўқув-машқлари давом этмоқда.
Машқларда Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳарбий хизматчилари замонавий жанговар услубларни биргаликда ишлаб чиқиб, қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажармоқда.
Бўлинмалар тактик, алоқа ва тактик-тиббий тайёргарлик каби жанговар жиписликни мустаҳкамлайдиган машғулотларда ўзаро тажриба алмашиб, берилган нишонларни тезкор ва самарали йўқ қилишда аниқ ва ишончли ҳаракатларни амалга оширди.
"Бирлик-2025" международные учения
Шунингдек, “Тактик ўқчи” ҳамда "Сарбон" мусобақаларида иштирокчилар маҳорат, куч ва имкониятларда ўзаро беллашдилар.
Биргаликдаги амалга оширилган машғулотлар ўз самарасини бериб, ҳарбий хизматчиларнинг замонавий билим, тажриба ва жанговар маҳоратлари янада ошиб бормоқда, Мудофаа вазирлиги дейилади хабарида.
"Бирлик-2025" международные учения