Тошкентда Сталинград қаҳрамонлари ҳақидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Асар улуғ ватан уруши йилларидаги халқлар бирдамлиги ҳақида ҳикоя қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Тошкентдаги “Ғалаба боғи” мемориал мажмуасида Насриддин Исмоиловнинг "Павлов уйи ва унинг ҳимоячилари" номли китоби тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Россия Sputnik мухбири хабар берди.
Маълумотларга кўра, китоб Сталинград ҳимоячиларининг жасорати ва қаҳрамонлик ҳаракатларини ёритиб, Иккинчи жаҳон урушининг бурилиш нуқтасидаги воқеаларга бағишланган.
Тадбирда Россия элчиси Алексей Ерхов, Россотружество вакили Ирина Староселская ва "Халқаро ҳамкорлик маркази" раҳбари Армен Агасарянлар иштирок этишган.
Павлов уйи ва унинг ҳимоячилари

“Китоб тақдимоти Буюк Ватан урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига тўғри келмоқда ва айнан Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши бежиз эмас. Уруш йилларида Ўзбекистон минглаб жабрдийдаларни қабул қилиб, уларнинг иккинчи уйига яланган. Ленинградликлар, фронт ҳудудларидан келганлар ва фронт қатнашчиларининг оилалари бу ердан бошпана топишган. Айнан мана шу биродарлик бугунги кунда ҳам халқларимизни боғлаб туради”, – дейди элчи.

"Павлов уйи" деб аталувчи тўрт қаватли уй, кичик бир гуруҳ аскарлар томонидан тахминан икки ой давомида ҳимояланган. Бу бино уруш оқибатида юзага келган жасорат, матонат ва иттифоқ халқлар дўстлигининг рамзига айланган. Асарда ҳам айнан шу қаноат ва иттифоқлик ҳақида сўз боради.