ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. 14-17 октябрь кунлари Россия Молия вазирлиги ва Молия илмий-тадқиқот институти (МИТИ) вакиллари Тошкентда илмий-амалий семинарлар ўтказди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Улар Ўзбекистон ва Россия молия вазирликлари орасидаги Ҳамкорлик дастури доирасида 7 йилдан бери ўтказилади.
Семинарларда мутахассислар ҳудудий бюджетларнинг очиқлик даражасини баҳолаш бўйича тавсиялар беришди, Ўзбекистон Республикасининг давлат харидлари тизимини муҳокама қилишди, шунингдек, яширин иқтисодиётнинг олдини олиш чоралари, декларациясиз солиқ режимлари шаклида солиқ маъмуриятчилигининг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтиш ҳамда божхона-тариф тартибга солиш масалаларини кўриб чиқишди.
Повышение прозрачности бизнеса в РУз – советы международных экспертов
© Владимир Третьяков/Сотрудник НИФИ
“Биз Ўзбекистон Молия вазирлигига келажакда барча нақд пулсиз ҳисоб-китобларни фискаллаштириш тизимига ўтишни таклиф этдик. Бу декларациясиз солиқ тизимининг кейинги босқичидир”, - деди мутахассис Миляуша Пинская.
Декларациясиз солиқ ҳисоб-китоблари - солиқни автоматик равишда ҳисоблаш ва ушлаб қолиш тизими бўлиб, унда солиқ тўловчининг ўзи декларация топшириши шарт эмас.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни умумий фискаллаштириш - ёндашувнинг кейинги босқичидир: ҳар бир нақд пулсиз операция давлат тизимида қайд этилади, бу эса солиқ идораларига маблағлар ҳаракатини кузатиш ва тадбиркорлар иштирокисиз солиқларни ҳисоблаш имконини беради.
Повышение прозрачности бизнеса в РУз – советы международных экспертов
© Владимир Третьяков/Сотрудник НИФИ
Семинарлардан бирида яширин иқтисодиётни шакллантиришда нақд пул ҳамон асосий омиллардан бири эканлиги таъкидланди. Ўзбекистон ва Россияда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишга чекловлар аллақачон Фуқаролик кодексида белгиланган.
Мутахассислар фикрича, лимитларни босқичма-босқич жорий этиш мақсадга мувофиқ - дастлаб юқори чегараларни ўрнатиб, сўнг иқтисодий ва ижтимоий вазиятни баҳолаб, уларни пасайтириш керак. Аммо оддий тақиқлар билан муаммони ҳал қилиб бўлмайди - комбинацияланган ёндашув талаб этилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар маблағлар ҳаракатини кузатиш ва солиқлардан бўйин товлашнинг олдини олиш имконини беради.
Повышение прозрачности бизнеса в РУз – советы международных экспертов
© Sputnik
Яна бир муҳим жиҳат мамлакатнинг яқин келажакда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши муносабати билан импорт божхона тўловларини бошқариш масалалари бўлди. Ушбу мавзуга алоҳида семинар бағишланди.
Мутахассисларнинг жорий давр учун асосий тавсияси божхона тарифларини бошқаришнинг мослашувчан механизмини сақлаб қолишдир, бу ҳукуматга ўзгариб турувчи иқтисодий шароитларга тезкор жавоб бериш имкониятини беради.
“Биз Россия тажрибасини баҳам кўрамиз, дунёдаги ўзгаришлар ҳақида хабар қиламиз, муайян тавсиялар берамиз. Бу жуда қизиқарли ва самарали мулоқот деб ўйлаймиз”, - дейди иқтисодиёт фанлари доктори, Дастур мутахассиси Сергей Шаталов.
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлик дастури тўққизта мавзуни қамраб олиб, молиявий бошқарувнинг шаффофлигини ва самарадорлигини оширишга, жумладан, солиқ сиёсати, божхона маъмуриятчилиги, бюджет жараёни, ички аудит ва давлат харидлари каби соҳаларни ислоҳ қилишга қаратилган.
Повышение прозрачности бизнеса в РУз – советы международных экспертов
© Sputnik