Ёшлик, илм-фан ва халқлар дўстлиги: Тошкент талабалар шаҳарчаси қандай яшаб ривожланган

Талабалар шаҳарчаси нима мақсадда қурилган, у ерда хорижлик ва ўзбекистонлик талабалар қандай яшаган, қандай қийинчиликларга дуч келган ва уларни қандай енгишгани ҳақида ҳамда бошқа кўп маълумотларни Sputnik материалида ўқинг.
Sputnik
Тошкентдаги талабалар шаҳарчаси шунчаки манзил эмас, балки минглаб ўзбекистонликлар ва нафақат уларнинг хотирасида қамраб олган бутун бир даврдир. Ўтган асрнинг 60-70 йилларида у жадал қурилиш ва ривожланишни бошлади, зилзиладан, сўнг турғунлик ва қайта қуриш даврларини ҳам бошдан кечирди. У ёшлик, дўстлик ва келажакка ишонч тимсоли бўлиб, ниҳоят замонавий Ўзбекистоннинг ажралмас қисмига айланди. Талабалар шаҳарчаси билан боғлиқ кўплаб шахсий хотираларни Sputnik мухбири тўплади.
Журналист ва тарихчи Борис Голендер Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) кимё факультетини тугатган.
“Дастлабки биноларни ТошДУ учун қуришни бошлашди: булар физика ва кимё факультетлари, ректорат ва унга туташ факультетларнинг маҳобатлибиноси эди. Кейин Политехника институти (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) ва ётоқхоналар шаҳарчаси қурилди. Дарвоқе, Кимё факультети биноси айнан зилзила пайтига келиб қуриб битказилган эди", - деди у.
Ўша йилларда Тошкентда “Китобхон” деб номланган Ўзбекистон китобсеварларининг кўнгилли жамияти ташкил этилган. Голендернинг таъкидлашича, жамиятнинг энг кучли бўлинмаси университетда бўлган.
“Дастлаб жамият кутубхонаси шаҳар марказида, Юрий Гагарин номидаги Тошкент авиация техникуми биносида жойлашган эди. Ҳозирги кунда у ерда Халқаро Вестминстер университети фаолият юритмоқда. Бу ерда жуда ачинарли ёнғин содир бўлди, кўплаб қимматли нашрлар йўқ бўлиб кетди. Шу сабабли асосий кутубхонани ҳам талабалар шаҳарчасига кўчиришга қарор қилинган”, - дейди у.
Ўзбекистон Миллий университети профессори Ёқутхон Маматова университет шаҳарчаси билан илк бор ўтган асрнинг 80 йиллари бошида, ўқишга кириш учун ҳужжат топширгани келганида танишган.
У бу бу ерда Кот-д’Ивуар, Яшил Бурун ороллари, Шимолий Африканинг деярли барча давлатлари, Жанубий ва Шимолий Яман, араб мамлакатлари, Сурия, Эрон, Ироқ, Мўғулистон, Болгариядан талабалар, деярлибутун социалистик лагернинг ёшлари таълим олганлигини эслайди. Ёрқин хотираларидан бири 1986 йилда Мексикада бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати, ўшанда ётоқхоналар қизғин муҳитга тўлиб, талабалар севимли жамоалари учун жон куйдириб мухлислик қилишган.
“Энг муҳими - тери ранги, эътиқоди ва миллати турлича бўлган бу ёшларнинг барчасини битта нарса - китоблар, билим ва илм-фанга бўлган муҳаббат бирлаштирар эди”, - дейди у.
Борис Голендернинг айтишича, олий ўқув юртлари шаҳарчаси жамоат транспортини ривожлантириш учун ҳам рағбат бўлди.
“Одамлар у ерга қандайдир етиб боришлари керак эди. Аввалига автобус йўналишлари ва трамвайлар йўлга қўйилди. Кейинчалик метро ҳам қурилди. Шундай қилиб, биринчи линияни кесиб ўтган иккинчи метро линияси талабалар шаҳарчасигача чўзилди. Ва дарҳол биз ёшларнинг катта тўпламини кўрдик”,- деб, ҳикоя қилади у.
90 йиллар бошида собиқ Иттифоқнинг барча миллий республикалари қийин даврни бошдан кечирди. Ўзбекистон ҳам янги даврга қадам қўйди, ёшлар онглари учун ҳам кураш кетаётган эди. Маҳсулотлар танқислиги даври ҳам ҳукм сурарди.

“Умуман олганда, талабалар шаҳарчаси бу оғир даврларни ор-номус билан енгиб ўтди. Кайфият жиҳатидан эса, барча қийинчиликларга қарамай, бу ерда жаҳон халқлари маданияти, рақс ва қўшиқлари фестиваллари, шунингдек, диск-жокейлар мусобақаларини муваффақ бўлишди", - деб хотирлайди Маматова.

Талабалар шаҳарчасида халқаро никоҳлар ҳам содир бўлган, аспирантларнинг ёш оилаларида фарзандлар дунёга келган. Албатта, ҳар куни янги кашфиётлар ва илмий изланишлар ҳам “туғиларди”.
Ёқутхон Маматованинг фикрича, бугунги университет шаҳарчаси бироз ўзгача, аммо худди шундай “фаол”: у шиддатли инновациялар, кашфиётлар, имкониятларни намойиш этиш даврини бошдан кечирмоқда. Бу ерда мунтазам равишда кўргазма, фестивал, техник, маданий, адабий, фалсафий тадбирлар, спорт мусобақалари, КВН ва бошқа турли хил танловлар ўтказилади.
Профессорнинг фикрича, талабалар шаҳарчаси доимо навқирон: бу ерда тушкунликка тушиш, бирор нарсани эплай олмаслигингиз ҳақида гапириш ёки ниманидир қилмаслик учун баҳона излашга ўрин йўқ. Бу ерда ҳар доим ўзингизни енгиш учун имкониятлар қидириш керак.
“Биз илгаригидек талабаларга таълим беришни давом эттиряпмиз. Бунда нафақат ўқув дастурлари ва режаларидаги фанларни. Биз уларга ҳаётни севиш, бир-бирини доимо ижобий қабул ва ҳурмат қилиш кераклиги ҳақидаги билимларни ҳам улашамиз”, - дейди у.
Бугун ҳам талабалар шаҳарчаси фаол ҳаёт билан яшашни давом этмоқда. Инфратузилмадаги ўзгаришларга қарамай, у ўзига хос талабалик муҳитини сақлаб қолмоқда.
Батафсил - Sputnik видеосида.