Озарбайжон президенти ТДТ саммитида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни таклиф этди

Илҳом Алиев ТДТ саммитида 2026 йилда Озарбайжонда аъзо давлатларнинг қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказишни таклиф этди. Унинг таъкидлашича, бу ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) етакчилари кенгаши саммитидаги нутқида 2026 йилда Озарбайжонда ТДТга аъзо давлатларнинг қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказишни таклиф қилди, деб хабар берди РИА Новости.

"Мамлакатларимизнинг ҳарбий, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги кенг кўламли ҳамкорлигини ҳисобга олиб, 2026 йилда Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказишни таклиф қиламиз", - деди Озарбайжон раҳбари.

Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн иккинчи саммити минтақавий тинчлик ва хавфсизлик мавзусида бўлиб ўтди.
Ташкилот таркибига Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон киради. Венгрия ҳамда Туркманистон кузатувчи мақомига эга. ТДТ бош қароргоҳи Истанбул шаҳрида жойлашган.
ТДТ саммити: Ўзбекистон президенти қандай ташаббусларни илгари сурди