Матбуот маркази

Владимир Джабаров: Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши Иттифоқ салоҳиятини кучайтиради

Россия Федерацияси Кенгашининг Халқаро ишлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Владимир Джабаровнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг ЕОИИ га қўшилиши Иттифоқ салоҳиятини янада мустаҳкамлайди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедия матбуот маркази иштирокида Москва — Минск — Остона — Ереван — Тошкент — Тбилиси йўналишида халқаро видеокўприк бўлиб ўтди. Тадбир Россиянинг яқин қўшни давлатлар билан ҳамкорлиги ҳамда халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларга бағишланди.
Суҳбат давомида Россия Федерацияси Кенгашининг Халқаро ишлар қўмитаси раиси биринчи Владимир Джабаров Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ижобий суръатда ривожланаётганини таъкидлади. Сенаторнинг фикрича, икки мамлакат раҳбарларининг яқин мулоқоти ва сиёсий иродаси ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда.

“Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши Иттифоқ қудратини сезиларли даражада мустаҳкамлайди. Аъзо республикалар бугун жуда муваффақиятли ривожланмоқда, уларнинг иқтисодий ўсиш суръатлари ҳатто Россиядан ҳам юқори. Агар шундай бўлса, биз фақат хурсанд бўламиз. Тошкент — нон шаҳри, буни Совет давридан бери биламиз. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади”, — деди у.

Сенатор Ўзбекистоннинг катта инсон ресурслари ва нодир металллар захиралари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. У мамлакат аҳолиси қарийб 40 миллион нафарни ташкил этишини қайд этди.
Суҳбат давомида сенатор Орол муаммосига ҳам тўхталиб ўтди.
“Мени Орол тақдири ташвишлантиради. Бир пайтлар қирғоқлари бўйлаб темир йўл ўтган ягона денгиз эди. Ишонаманки, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан вазиятни яхши томонга ўзгартира олади”, — деди у.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлиги: Арипов қандай ташаббусларни билдирди