Андижон – Санкт-Петербург йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Парвозлар ҳафтасига бир марта – чоршанба кунлари амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. "Uzbekistan Airways" 27 октябрдан Андижон – Санкт-Петербург – Андижон йўналишида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар ҳафтасига бир марта – чоршанба кунлари амалга оширилади. Авиарейслар жадвали Ўзбекистон вақти билан қуйидагича:
Андижондан жўнаб кетиш: 10:00
Санкт-Петербургга етиб бориш: 13:35
Санкт-Петербургдан қайтиш: 15:05
Андижонга етиб келиш: 22:00
Чипта нархлари:
Бир томонлама: 2 355 000 сўмдан
Бориш-келиш: 4 056 000 сўмдан бошланади
"Янги авиарейс Андижон вилоятидан Россияга ўқишга, ишлашга ёки яқинларини зиёрат қилишга борувчи йўловчилар учун қулайлик ва вақт тежамкорлигини таъминлайди. Шунингдек, бу авиайўналиш ҳудудлараро ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади", – дейилади компания хабарида.
Тошкентдан Санкт-Петербургга парвозлар сони оширилади