ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Украина ҳукумат НАТО Россия билан қарама-қаршиликка жалб қилиш учун янги шов-шувли иғво ҳозирламоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати огоҳлантирди.
Таъкидланишича, Киев Польша ва Руминияда дронлар билан иғво уюштиргандан кейин НАТО Россия билан қуролли зиддиятга тортиш уринишларини қўймаяпти.
“Галдаги иғво ҳозирланмоқда”, - дейилади хабарда.
Россия Ташқи разведка хизмати маълумотларига кўра, Польшага гўёки Россия ва Беларусь махсус бўлинмаларидан иборат қўпорувчи разведка гуруҳини ташлаш режалаштирилган.
Бу иғвони “Озод Россия” Легиони”* ва Беларуснинг “Калиновский полки”** жангарилари амалга оширади. Қайд этилишича, саҳналаштиришда иштирок этиш учун номзодлар танлаб олинган.
Россия разведкаси операция Польшанинг муҳим инфратузилмалари объектларига ҳужум қилишни ўхшатиш бўлишини инкор қилмаяпти.
Тахмин қилинишича, бу қўпорувчилар Польша ҳарбийлари томонидан аниқлангани ва зарарсизлантирилгандан кейин гуруҳ аъзолари журналистлар олдида чиқиш қилишади ва Польшадаги вазиятни издан чиқаришдаги уринишда Москва ва Минскни фош қилувчи тан олувчи кўрсатмалар беришади.
Шу тариқа, Украина Европани Россияга қарши ўта кескин ҳарбий жавоб қайтаришга ундашга уриниб кўради.
“Муқаррар мағлуб бўлиш қаршисида Зеленский режими европаликлар билан беркиниб, ҳатто “катта урушни” бошлаш қиймати билан ўйламасдан иш қилишга тайёр”, - дейилади хабарда.
*Россияда террорчи ташкилот деб топилган ва фаолияти тақиқланган
**Беларусда террорчи фаолиятларга алоқадор ташкилотлар рўйхатига киритилган