Матбуот маркази

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги ҳамкорликка оид қандай таклифлари устувор аҳамиятга эга

Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммити ташкилотга янги туртки берди ва унинг сиёсий аҳамиятини оширди, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш учун шароит яратди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Sputnik матбуот марказида 30 сентябрь соат 14:00 да “ШҲТ трансформация шароитида: Ўзбекистон ташаббуслари ва янги уфқлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.
31 август-1 сентябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммити ташкилотга янги туртки берди ва унинг сиёсий аҳамиятини оширди, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш учун шароит яратди.
ШҲТ доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистоннинг қандай таклифлари устувор аҳамият касб этади? Россия-Ўзбекистон муносабатлари учун қандай қўшимча имкониятлар яратилмоқда?
Sputnik матбуот марказидаги давра суҳбатида иштирокчилар шу ҳақда сўз юритишади:
Иштирокчилар:
Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) бўлим бошлиғи Дониёр Қурбонов;
РФАнинг Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг Марказий Осиё сектори раҳбари Станислав Притчин.
Анжуманга журналистлар таклиф этилади.
Рўйхатдан ўтиш учун мурожаат:
+998971907178
Телеграм: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.