Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада мутлақо тенгсиз бўлди

16 жамоа иштирок этган ҳарбий мусобақада Ўзбекистон ҳарбийлари иккита рекорд қайд этиб ғолибликни қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳарбийлари Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада учинчи маротаба мутлақ ғолиб бўлишди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
В Корее прошли Международные соревнования по научно-боевой подготовке.
Хабарда айтилишиа кўра, мусобақада Ўзбекистон ҳарбийлари иккита рекорд натижа қайд этишган:
шартли душманнинг захира ва асосий қўмондонлик пунктини қўлга олишда 21 дақиқа сарфлаб рекорд натижа қайд этишди (олдинги натижа 33 дақиқа),
мудофаада туриб шартли душманни яксон этишга 25 дақиқа сарфлашди (олдинги натижа 29 дақиқа).
Шунингдек, шартли душманни яксон этиш шартида III даражали сержант Бекзод Нодиров энг юқори натижани қайд этиб, мусобақанинг “Энг яхши ўқчи” номинацияси ғолиби бўлган.
В Корее прошли Международные соревнования по научно-боевой подготовке.
Жанубий Кореянинг Конгвандо провинциясида 21–26 сентябрь кунлари Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Корея, Ўзбекистон, АҚШ, Янги Зеландия, Камбоджа давлатлари ҳамда НАТО қўшма гуруҳидан жами 16 та жамоа ва 500 га яқин ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Мусобақа шартларига кўра, жамоалар турли жанговар симуляциялар ҳамда
илмийлаштирилган машғулот дастурларидан фойдаланган ҳолда тоғолди, ўрмон ва шаҳар шароитида 12 босқичдаги шартли жангларни олиб боришган.
В Корее прошли Международные соревнования по научно-боевой подготовке.