ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. 2025 йилги юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи куни ўз ниҳоясига етди. Унда ўзбекистонлик спортчилар иккита медалга эга бўлишди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
60 кг вазн тоифасида иштирок этган Алишер Ғаниев финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Айдос Султангалига имкониятни бой бериб, жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди.
Сборная Узбекистана завоевала еще 2 медали на чемпионате мира по спортивной борьбе в Хорватии
© telegram sputnikuzbekistan
/ Яна бир курашчи — 72 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Абдулло Алиев бронза медаль учун кечган баҳсда кореялик рақиби Ёнгхун Нох устидан ғалабага эришди.
Шу тариқа, Загребда ўтаётган нуфузли жаҳон биринчилигининг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна иккита медаль қўшилди. Мусобақанинг кейинги босқичларида ҳам ўзбекистонлик курашчилар финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришда давом этмоқда.