Бўстонлиқдаги йирик ёнғин оқибатида 1,5 гектар майдон ёниб кетди

Воқеа 20 сентябрь куни Яккатут қишлоғи яқинида юз берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида катта ёнғин юз берди.
Оқибатда Бурчмулла ўрмон хўжалиги ҳудудидаги 1,5 гектар қуруқ ўсимлик қатлами ёниб кетди. Ҳодиса Яккатут қишлоғи яқинида қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ёнғинга 69 ёшли маҳаллий фуқаронинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмагани сабаб бўлган. У ичимлик суви қувурини таъмирлаш вақтида пайвандлаш ишларини бажараётган бўлган.
Воқеа жойига ўрмон хўжалиги ходимлари, 40 нафардан ортиқ ишчи, ёнғин хавфсизлиги бўйича кўнгиллилар гуруҳи ва туман ИИБ ходимлари етиб келган. Ёнғин бир ярим соат ичида тўлиқ бартараф этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро номига маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 84-моддаси 3-қисми (Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш) асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тошкент туманидаги Уч қаҳрамон бозорида йирик ёнғин содир бўлди - видео