Sputnik мультимедиа матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская таълим квоталари ҳамда ўзбекистонлик абитуриентларни қизиқтириши мумкин бўлган шароитлар хусусида гапирди.
У 19-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Россия таълими. Тошкент – 2025" халқаро кўргазма-ярмаркасида Россиянинг 22 та минтақасидан 40 тадан ортиқ олий таълим муассасалари, шу жумладан, федерал университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари иштирок этишини маълум қилди. Бу йилги ярмаркада ўзбекистонлик ҳамкорлар ҳам иштирок этишини алоҳида таъкидлади.
“Квота компаниямиз 15 сентябрда бошланди. Ўтган йил каби, Ўзбекистон учун квоталар сони 810 та. Энг кўп қизиқиш билдирилган йўналишлар тиббиёт, иқтисодиёт ва ҳуқуқшунослик соҳаларига тўғри келмоқда. Россиянинг деярли барча ҳудудларидаги 400 тадан ортиқ университетлари янги абитуриентларни кутмоқда”, – деди Старосельская.
Россия ҳукумати квоталари бўйича ўқишнинг қандай афзалликлари борлиги ҳақидаги батафсил маълумотлар билан Sputnik Ўзбекистон видеосида танишишингиз мумкин.
Тўлиқ видеони ҳавола орқали томоша қилинг.