ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ИЭС ва Иссиқлик марказларини чанг-газ тозалаш ускуналари (фильтр) билан жиҳозлаш муддатлари 2026 йил сентябрга қадар қисқартирилади. Бу ҳақда экология вазирлиги хабар қилмоқда.
Натижада ИЭСларда чанг-газ тозалаш самарадорлик даражаси 95-99 фоизгача оширилади, дейилади хабарда.
Ўрганишларга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида жами 1233 та саноат корхоналари фаолият кўрсатиб, 5 млн 30 минг тонна кўмир ва 262 минг тонна мазут ёқилғисидан фойдаланилади. Уларнинг 838 тасига фильтрлар ўрнатилган.
Лекин 9 та иссиқлик маркази ҳамда 1 та ИEС (Тошкент ИEС)да фильтрлар мавжуд бўлмасада, ҳавонинг кескин совиши натижасида 262 минг тонна мазут ёқилган. Натижада атмосферага ташланма миқдори 7 минг тоннани ташкил қилган.
Лекин 9 та иссиқлик маркази ҳамда 1 та ИEС (Тошкент ИEС)да фильтрлар мавжуд бўлмасада, ҳавонинг кескин совиши натижасида 262 минг тонна мазут ёқилган. Натижада атмосферага ташланма миқдори 7 минг тоннани ташкил қилган.
Шунингдек, Тошкент вилоятидаги Ангрен ва Янги Ангрен ИEСлар 5 млн тонна кўмирдан фойдаланиши ва 70 фоизли фильтрлардан ўтказилиши натижасида атмосферага ташланма миқдори 134 835 тоннани ташкил қилиб, умумий кўрсаткичнинг 18,9 фоизига тўғри келган.
Экология вазирлиги хабарига кўра, кўмир ёки мазутдан фойдаланиш атмосферага катта зарар келтиради. Масалан, 1 тонна кўмирдан атмоферага 1-5 кг чанг (ПМ2,5, ПМ/10) 100-300 кг кул, 5 кг азот оксиди, 30 кг олтингугурт оксиди ва бошқа ифлослантирувчи моддалар ажралиб чиқади.
Мазут эса “қолдиқ чиқинди” маъносини англатиб, нефтни қайта ишлаш жараёнида олинадиган энг охирги фракцияси ҳисобланади. Ундан фойдаланиш бугунги куннинг экологик талабларига мос келмайди.