Ўзбекистонда МДҲ фильмлари учун "дўстлик кинозали" очилади

Ушбу кинозалларга ажратилган экран вақти доирасида ҳамдўстлик ҳудудларидаги кинематографиямиз намойиш этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари фильмлари намойиш этиладиган дастлабки "дўстлик кинозаллари" Доғистон ва Ўзбекистонда очилади. Бу ҳақда XI Санкт-Петербург халқаро форуми доирасидаги "Кино маданиятлар мулоқоти сифатида: МДҲ бугун ва эртага" сессиясида Кино жамғармаси ижрочи директори Фёдор Соснов маълум қилди.

"Дўстлик кинозаллари деб аталадиган дастлабки кинозаллар Доғистон ва Ўзбекистонда очилади. Ушбу кинозалларга ажратилган экран вақти доирасида Ҳамдўстлик ҳудудларидаги кинематографиямиз намойиш этилади", - деди у.

Хабар берилишича, форум доирасида ҳали бадиий фильмларни муҳокама қилиш ҳамда 400 дан ортиқ мутахассис фикри билан батафсил танишиш режалаштирилган.
Соснов фильмларни тарғиб қилишнинг аҳамиятини ҳам таъкидлади.

"Мавжуд ресурсларга контент жойлаштиришнинг ўзи етарли эмас. Бу маркетинг, ҳаракат, нималар чиқаётгани ҳақида хабар бериш, доимий ахборот кун тартибини сақлаб туриш имкониятидир", - дея қўшимча қилди у.

Форум 2012 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин унинг ишида бир неча бор иштирок этган.
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликда фильмлар суратга олади