Чегара билмас тиббиёт: Россиялик шифокорлар эзгу миссия билан яна Ўзбекистонга келишди

8-13 сентябрь кунлари "РЖД-Медицина"нинг тажрибали шифокорлар жамоаси беморларга маслаҳат беради, операция хоналарида ҳамкасбларига ёрдам беради ҳамда Ўзбекистонлик мутахассислар учун маърузалар ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ильсия Гильманшина. Акция Ўзбекистонда иккинчи бор ўтказилмоқда. Бу йил миссия доираси кенгайди — мутахассислар нафақат пойтахтга, балки Самарқандга ҳам ташриф буюришади. Тошкентда Россиялик шифокорлар бир вақтнинг ўзида тўққизта тиббиёт муассасасида — Шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасидан тортиб Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги клиникагача бўлишди. Булар оддий шаҳар шифохоналари эди, бу ерда энг муҳими — ҳар бир беморга ёрдам беришга катта иштиёқ билан ёндашадиган шифокорлар.
Ишнинг дастлабки уч кунида 10 та жарроҳлик амалиёти, 16 та маъруза, 50 нафардан ортиқ бемор кўрикдан ўтказилди. Бу қуруқ рақамлар ортида янги билимлар, бу ёрдамга муҳтож бўлган одамларнинг ҳаёти ва тарихининг давоми яширинган.
Жамоа таркибига турли йўналишдаги мутахассислар киради: эндоваскуляр жарроҳ ва рентгенолог, тиббиёт фанлари номзоди Александр Чепурной; профессор, жарроҳ Владислав Ширинский; Челябинскдаги "РЖД-Медицина" клиник шифохонаси бўлим мудири, эндокринолог Жанна Тарасова; бариатрик жарроҳ Руслан Ипаткин; уролог ва андролог Станислав Наришкин; беморларни оёқ-қўллар ампутациясидан сақлаб қолувчи юрак-қон томир жарроҳи Музаффар Маматқулов; травматолог-ортопед Пётр Григорьев ҳамда акушер-гинеколог Элмира Нурмухаметова.
“Энг муҳими, буни сезяпмиз, ҳамкасбларимиз ўз ишларини чин дилдан севади. Бўлим мудирларининг кўзларида иштиёқ бор ва беморлар учун максимал самарали ҳамда хавфсиз хизмат кўрсатишга ҳаракат қилишяпти”— дейди жарроҳ Александр Чепурной.
Мутахассисларнинг айтишича, Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан тез тил топишга эришилди. Доктор Руслан Ипаткин таъкидлашича, ҳамма бир "мактаб" тарбиясини олган.
"Биз ўргатиш учун эмас, балки тажриба алмашиш учункелдик, шунинг учун ўз қарашларимизни тақдим этамиз ва Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз биз билан бўлишадиган тажрибаларини мамнуният билан қабул қиламиз, балки биз уларни амалда қабул қилармиз”,— деди у.
Ҳар бир ёрдам — кичик бир мўъжиза. "Эзгулик миссияси" тиббиёт чегараларни билмаслигини яна бир бор исботлади.
Батафсил - Sputnik видеосида.