ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Алтын Минбар” Халқаро кинофестивалида "Махтумқули Фироғий” фильми махсус соврин олди.
“Режиссёр Музаффархон Эркиновнинг "Махтумқули Фироғий” фильми “Россия Ислом олами” гуруҳининг ИҲТ давлатларида ишлаб чиқилган фильм дастурида махсус мукофотини қўлга киритди.
Кинофестиваль бош соврини — “Энг яхши тўлиқ метражли бадиий фильм” номинациясида Черногориялик режиссёр Никола Вукчевичнинг “Матонат таянчи” фильмига берилди. Картина сюжети Иккинчи жаҳон уруши давридаги ҳақиқий воқеаларга асосланган.
Жами фестивалда 60 дан ортиқ давлатлардан 750 дан ошиқ фильмлари иштирок этди.
"Алтын Минбар" халқро кинофестивали 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестиваль доирасида, муаллифнинг диний эътиқодидан қатъи назар, эзгулик, тинчлик ва адолатга даъват этувчи миллий ва жаҳон кинематографининг энг яхши фильмлари танлаб олинади.